Дунёда нефть нархи 2014 йилдан буён максимал даражада қимматлади

Дунёда нефть нархи 2014 йилдан буён максимал даражада қимматлади

Жаҳон бозорида нефть нархи 1 баррел учун 89,5 долларгача қимматлади. Бу 2014 йилдан буён қайд этилган энг қиммат нархдир. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.

Экспертлар маҳсулотга бўлган талабнинг ортгани сабаб нефть нархи жорий йилнинг биринчи чорагида 100 долларгача кўтарилиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Шу кунларда нефть нархи кўтарилишига эса бир қатор конкрет омиллар ҳам сабаб бўлди. Масалан, 18 январь куни Ироқ – Туркия йўналишидаги Киркукдан келаётган нефть ўтказгичда авария сабаб ёнғин содир бўлган. Бу эса жаҳон бозорида хомашё нархига таъсир қилган.

Шунингдек, БААда содир бўлган портлашлар, хусусан, ёқилғи машиналарининг ёниб кетиши, Россия атрофидаги сиёсий хавотир ҳам нарх кўтарилишига хизмат қилган. Чунки бу икки давлат йирик нефть ишлаб чиқарувчилар ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!