Дунёда мусулмон сайёҳлар сони тобора ортмоқда

Дунёда мусулмон сайёҳлар сони тобора ортмоқда

Индонезия Марказий банки раисининг ўринбосари Доди Вуди Валуйо дунё миқёсида мусулмон сайёҳлар сони тобора ортаётганини маълум қилди.

Валуйо пойтахт Жакартада ташкил этилган ҳалол туризм конференциясида нутқ сўзлаб, Индонезия дунё бўйича энг катта мусулмон аҳолига эга мамлакат сифатида исломий туризм бозорида ҳалол индустриянинг ривожланишига кўпроқ ҳисса қўшиши кераклигини таъкидлади.

У ҳалол маҳсулот ва хизматлар фақатгина мусулмон мамлакатлар билан чекланиб қолмаслигини, балки мусулмон бўлмаганлар учун ҳам сифат намунаси эканини айтди.

Валуйонинг сўзларига кўра, 2020 йилда 158 миллион мусулмон сайёҳ дунёнинг турли мамлакатларига саёҳат қилиши кутиляпти, бу кўрсаткич 2018 йилдагидан 18 миллионга кўпдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!