Дунёда коронавирус тарқалиши тезлашдими?

Дунёда коронавирус тарқалиши тезлашдими?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг айтишича, коронавирус пандемияси дунёда ҳали ўзининг энг юқори чўққисига чиқмаган.

Зеро, 12 хафта давомида эпидемиянинг бошида 400 мингта коронавирус инфекцияси аниқланган бўлса, эндликда ушбу кўрсаткич атиги 1 ҳафтада қайд этилган.

"Касаллик тезлашмоқда ва биз ҳали ҳам эпидемиянинг чўққисига чиқмадик", дея таъкидлаган Тедрос Адханом Гебрейесус.

Унинг эслатишича, бугунги кунга қадар дунёда 11,4 миллион юқтириш ҳолатлари қайд этилган. 535 мингдан ортиқ одам вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!