Дунёда коронавирус қурбонлари 700 000 дан ошди

Дунёда коронавирус қурбонлари 700 000 дан ошди

Дунёдаги энг муҳим воқеалар тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплайдиган Worldometer порталига кўра, дунёда 700 мингдан ортиқ одам коронавирусдан вафот этди.

Порталга кўра, COVID-19 пандемияси бошлангандан бери 704 231 киши вирусдан ўлди. Дунёда 18 697 882 киши вирусга чалинишга улгурди.

Aмерика Қўшма Штатларида 4,9 миллион одам вирус юқтирди, 160 мингдан кўпроқ киши вафот этди, Бразилияда 2,8 миллион юқтириш ҳолати ва 90 мингдан ортиқ ўлим қайд этилди, Ҳиндистонда 1,9 миллион киши коронавирусга чалинди ва 39,8 минг киши ўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!