Дунёда ҳар еттинчи одам хорижда ишлайдиган қариндошидан пул жўнатмалари олиши маълум бўлди

Дунёда ҳар еттинчи одам хорижда ишлайдиган қариндошидан пул жўнатмалари олиши маълум бўлди

Меҳнат муҳожирларининг аксарияти ҳар йили бир неча маротаба оилаларига ўртача ҳисобда 200-300 доллар пул юборади, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».

БМТ маълумотига кўра, 800 миллионга яқин одам хорижда ишлашга кетган қариндошлари юборадиган пуллар ҳисобига кун кечиради. Яъни, дунёда ҳар еттинчи одам хорижга ишлаш учун кетган қариндошидан пул жўнатмалари олади.

Маълум қилинишича, 250 миллионга яқин киши ватанидан ташқарида яшайди.

2017 йили 200 миллионга яқин меҳнат муҳожири томонидан 480 миллион доллар ривожланаётган мамлакатларга юборилган. Бу ривожланаётган мамлакатларга ажратилган ташқи молиявий ёрдам маблағларидан 3 баробар кўпдир.

Айтилишича, меҳнат муҳожирлари томонидан юбориладиган пул уларнинг оилалари даромадларининг 60 фоизини ташкил қилади. Бу пул миллионлаб оилаларнинг кун кечиришини таъминламоқда.

Юбориладиган пулнинг 75 фоизи озиқ-овқат, дори-дармон, болаларни ўқитиш ва рўзғорга сарфланади. Қолган 25 фоизи, яъни 100 миллион доллар эса оилаларда жамғариб қўйилади.

БМТ берган маълумотларга қараганда, пул жўнатмаларининг асосий қисми ривожланаётган мамлакатларнинг қишлоқ ҳудудлари бюджетида айниқса муҳим ўрин тутади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!