Дунёда энг ғалати чегарага эга давлатни биласизми?
Дунёда икки давлат ўртасида жойлашган кўплаб шаҳарлар бор. Улар дарёлар, кўприклар ёки бетон деворлар билан ажратилган. Бироқ Голландия-Бельгия чегарасидаги Барле шаҳри – жуда ўзгача жой.
Шаҳарнинг Бельгиядаги қисми – Барле-Хертог муниципалитети – Голландия ичидаги анклав, Бельгия чегарасидан 5 километрда жойлашган. Унинг ҳудудида эса “иккинчи тартибдаги” Голландия анклавлари жойлашган. Шаҳарнинг Голландия қисми Барле-Нассау деган номга эга.
Бельгия ва Голландия ўртасидаги чегара жуда мураккаб: Бельгия ҳудуди 22 та алоҳида қисмлардан иборат, уларнинг ичида 7 та Голландия анклави бор.
Мураккаб чегара 1200-1650 йилларда фламанд феодаллари ўртасидаги ер савдоси ва қарама-қаршиликлар туфайли юзага келган. 1648 йилда эса бу ерлар турли фламанд давлатлари таркибига кирди: мустақил Шимолий ерлар ва Испания истилоси остидаги ҳозирги Бельгия ҳудуди 1830 йилдаги инқилоб ва 1843 йилда ҳозирги Бельгия ташкил этилганидан сўнг чегара демаркация қилинди.