Дунёда «CОVID-19»га қарши эмланганлар сони юқтирганлар сонидан икки баравар ошди

Дунёда «CОVID-19»га қарши эмланганлар сони юқтирганлар сонидан икки баравар ошди

Дунёда коронавирусдан эмланганлар сони юқтирганлар сонидан икки баравар ошди. Бу ҳақда ҳукумат, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари маълумотларига асосланиб «ТАСС» хабар берди. 

Маълум қилинишича, 26 февраль куни тушга қадар пандемия бошланганидан бери тахминан 227 миллион киши эмланган, бу дунё аҳолисининг тахминан 2,9 фоизини ташкил қилади. Шу пайтга қадар эса хасталик 113,1 миллион одамда аниқланган. 

Агентликнинг таъкидлашича, барча эмланганларнинг 75 фоизи саккизта мамлакат аҳолисига тўғри келган: АҚШ, Хитой, Буюк Британия, Ҳиндистон, Туркия, Исроил, Бразилия ва Бирлашган Араб Амирликлари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!