Дунё топ-юлдузлари руҳий саломатлик учун суратга тушишди

Дунё топ-юлдузлари руҳий саломатлик учун суратга тушишди

Дунёга машҳур артистлар, моделлар, спортчилар ва телебошловчилар таниқли британиялик фотограф Рэй Бёрмистоннинг объективи олдида пайдо бўлишди, деб ёзади “Daily Mail”.

Улар қаторига сэр Том Жонс, Энтони Жошуа, Идрис Эльба, Хелена Бонэм Картер, Лиам Галлахер, Рита Ора, Рассел Брэнд ва бошқалар ҳам қўшилишди.

250 дан ортиқ таниқлилар Рэйнинг ўз фотосуратларидан Mind хайрия ташкилотининг “Take a Moment” деб номланган виртуал кўргазмаси учун фойдаланишини маъқуллашди.

Таъкидланишича, бу CОVID-19 пандемияси ва энг аввало одамларнинг руҳий саломатлигини сақлаб қолиш учун хайрия маблағлари етишмаганлиги боис яна маблағ тўплаш ниятида ташкил этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!