Дунё терроризмга қарши курашда Толибонни қўллаб-қувватлаши керак

Дунё терроризмга қарши курашда Толибонни қўллаб-қувватлаши керак

Бу ҳақда Фейсал бин Фархан ал-Сауд БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида сўзлаган нутқида айтиб ўтди. Афғонистоннинг террорчилик фаолияти марказига айланишига йўл қўймаслик, бунинг ўрнига у ерга фаровонлик ва барқарорлик олиб келиш керак, деди у.

Ушбу тезисларни унинг хитойлик ҳамкасби Ван И қўллаб-қувватлаб, иқтисодий ўсиш ва турмуш даражасини оширишни устувор вазифа сифатида кўриб чиқишга чақирди. Унинг фикрича, Толибон инклюзив ҳукумат яратиши ва радикализмдан воз кечиши, Ғарб давлатлари эса бир томонлама санкцияларни бекор қилиши керак.

Афғонистонда терроризм муаммосига етарлича эътибор берилмаётганини Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманиам Жайшанкар ҳам таъкидлаб, БМТни ушбу муаммога фаолроқ жавоб беришга чақирди. Ҳиндистон афғон келишуви доирасида инклюзивлик ва консенсус тамойилларини қўллаб-қувватлайди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!