Дунё олимлари: Коронавирусга қарши вакциналар 5-11 ёшли болаларда 90,7 фоиз самара беради

Дунё олимлари: Коронавирусга қарши вакциналар 5-11 ёшли болаларда 90,7 фоиз самара беради

Дунёда коронавирусга чалинаётганлар орасида болалар ҳам кўп.

Айниқса, COVID-19нинг “омикрон” штамми бугунги кунда жажжи беморлар саломатлигига ҳам хавф солмоқда.

Ваҳоланки, бунга қарши курашишнинг самарали воситаси мавжуд. Шу сабабли ЖССТ ўтган йилнинг июнь ойида 5-11 ёшли болаларни эмлашга рухсат берди.

Сабаби ушбу ёш гуруҳидаги болалар ўртасида коронавирусга қарши эмланиш 90,7 фоиз самарадорлик кўрсатди.

Бу имкониятдан биринчи бўлиб Хитой фойдаланди. Мамлакат расмийлари июль ойидаёқ “Sinovac” ва “Sinopharm” компаниялари вакциналарини уч ёшдан ошган болаларда қўллашни маъқуллади.

15 сентябрдан эса Кубада икки ёшли болалар ўртасида эмлаш кампанияси бошланди. Сал ўтиб, яъни 15 октябрдан бу сафга Эквадор ҳам қўшилди. Бу ерда 5-11 ёшли болалар ҳам “Pfizer”нинг одатдаги дозаси учдан бир қисмини, олти ойдан кейин эса ушбу вакцинанинг иккинчи компонентини, каттароқ ёшдагилар интерваль билан икки марта “Sinovac” дозасини олишга киришди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойидан АҚШда ҳам худди шу ёшдагиларни “Pfizer – BioNTech” вакцинаси билан эмлашга рухсат берилди.

Қолаверса, Германия, Испания, Греция, Италия, Португалия, Франция, Венгрия, Исроил, Бразилия, Австралия каби қатор давлатларда ҳам кичик ёшли ўғил-қизларни эмлаш тадбирлари давом эттирилмоқда.

Буюк Британия, Канада, Бельгия, Эстония, Саудия Арабистони ҳукуматлари ҳам шу ёшдаги болаларни эмлашга рухсат берган.

Коста-Рика эса дунёда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун COVID-19га қарши мажбурий эмлашни жорий қилган биринчи давлат бўлди. Бу ерда вакцинация жараёнлари 2022 йил март ойидан бошланади. Япония ҳукумати эса ушбу ёшдаги ўғил-қизларни эмлашга февраль ойидан киришмоқчи.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!