Дунё мамлакатларининг умумий давлат қарзи қанча?

Дунё мамлакатларининг умумий давлат қарзи қанча?

Дунёдаги барча мамлакатларнинг умумий давлат қарзи 88 триллион долларга етди. Бу дунё ЯИМнинг қарийб 100 фоизини ташкил этади, деб маълум қилди Халқаро валюта жамғармасининг бюджет масалалари бўйича департаменти директори Витор Гаспар.

«Ҳозирда давлат қарзи 88 триллион долларни ташкил этмоқда, бу ЯИМнинг 100 фоизига яқин. 2021 ва 2022 йилларда давлат қарзи ЯИМнинг 1 фоизига камайиши кутилмоқда», — деди у.

Қайд этилишича, мамлакатлар суверен қарзлар ўсиши фонида ўз бюджет-солиқ сиёсатини ҳар бир минтақанинг ўзига хос ҳолатига мослаши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!