Дунё давлатлари раҳбарлари қандай смартфондан фойдаланади?

Дунё давлатлари раҳбарлари қандай смартфондан фойдаланади?

Ёдингизда бўлса, Россия давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин смартфондан фойдаланмайди, деган эди. Бунинг сабаби хавфсизлик билан изоҳланади, яъни телефоннинг мавжудлиги президентнинг ҳаёти ва ишига қўшимча хавф солиши мумкин. Бироқ хавфсизлигидан хавотир олмаган бошқа давлат раҳбарлари замонавий мобиль мосламалардан фойдаланишади.

АҚШ президенти Дональд Трамп

Расмий ишга киришдан олдин бизнесмен ва шоумен бўлган Дональд Трамп Samsung томонидан чиқарилган Galaxy S3 смартфон моделидан фойдаланган. У давлат раҳбари лавозимига сайланганидан сўнг хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз телефонини тарк этишга мажбур бўлган. Ҳозирда Трампнинг қайси бренд ва моделдан фойдаланиши маълум эмас. Аммо Apple томонидан ишлаб чиқарилган смартфондан фойдаланиши ҳақида тахминлар бор.

Франция президенти Эммануэль Макрон

Эммануэль Макроннинг суҳбатларини тинглаш тўғрисидаги маълумот эълон қилингандан сўнг барча турдаги алоқа хавфсизлиги Франция хавфсизлик хизматларининг алоҳида назорати остига олинган.

Муҳим музокаралар учун Макрон муҳофазаланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Thales компаниясининг смартфонидан фойдаланади. Унинг Teorem смартфони маълумотларни шифрловчи ультра хавфсиз режимда ишлайди. Макрон оилавий ва шахсий суҳбатлар учун Samsung ва Apple компанияси томонидан ишлаб чиқарилган смартфонлардан фойдаланади, улар ҳам махсус ҳимоя билан жиҳозланган.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин

Ким Чен Иннинг технологик янгиликлар тарафдори эканлиги ҳақидаги маълумотлар бир неча бор матбуотда тарқалган. Шимолий Корея раҳбарининг столида сиз номаълум моделдаги мобиль қурилмани кўришингиз мумкин.

Тахминларга кўра, Тайваннинг HTC бренди томонидан Ин учун махсус смартфон ишлаб чиқарилган.

Германия Федерал канцлери Ангела Меркель

Канаданинг BlackBerry компанияси чидамли смартфон ишлаб чиқариши билан дунёга машҳур. Улардан Blackberry Z10 моделининг эгаси Ангела Меркел ҳисобланади.

Ушбу телефоннинг асосий хусусияти – Сеcусмарт крипточипга эгалиги. Германия канцлерида BlackBerry Q10 вa Nokia 6260 моделли телефонлар мавжуд.

Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй

Яқин вақтгача Тереза Май Канаданинг BlackBerry компанияси ишлаб чиқарган смартфондан фойдаланган.

Компаниянинг машҳурлиги ва сотувлар ҳажми пасайганидан сўнг Бош вазир замонавий iPhone га ўтди. Албатта, у алоҳида ҳимоя воситалари билан жиҳозланган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!