Дунё бўйлаб туғилиш кўрсаткичи пасаймоқда. Смартфонлар ва интернет демографик инқироз сабабчиси(ми)?
Дунё бўйлаб туғилиш кўрсаткичи пасаймоқда — Financial Times.
Аҳоли сонини барқарор сақлаб туриш учун бир аёлга ўртача 2,1 нафар фарзанд тўғри келиши керак. Бироқ Financial Times ҳисоб-китобларига кўра, дунёдаги 195 давлатнинг учдан икки қисмидан кўпроғида туғилиш даражаси ушбу кўрсаткичдан пастга тушган.
Айниқса, ривожланаётган мамлакатларда туғилишнинг кескин камайиши янги демографик тенденцияга айланмоқда. Масалан, Таиландда бу кўрсаткич 0,78 нафаргача тушган. Агар ушбу тенденция сақланиб қолса, мамлакат аҳолиси келгуси аср давомида кескин қисқариши мумкин. Мексикада эса сўнгги 25 йилда туғилиш даражаси икки баравар камайиб, 2024 йилда бир аёлга 1,2 нафар фарзандни ташкил этган. Шу к