Дунё бўйлаб Telegram фаолиятида узилишлар рўй берди
7 июнь куни (Тошкент вақти билан 1:05) Telegram мессенжерида кенг кўламли узилиш рўй берди. Бу ҳақда Downdetector сервиси маълум қилди.
Сервис берган маълумотга кўра, носозликлар дунё бўйлаб кузатилган, айниқса Россия ва Европада.
Мессенжердаги узилишлар Тошкент вақти билан тахминан 1:05 дан бошланган. Фойдаланувчиларнинг асосий қисми мессенжерга улана олмаётган бўлса, баъзиларда хабарни юборишда муаммолар туғилмоқда.
Ҳозирда Telegram’даги носозликлар сабаби ҳақида мессенжер вакиллари расмий маълумот беришмаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).