Дунё бўйлаб коронавирус қурбонига айланганлар сони бир миллиондан ошди

Дунё бўйлаб коронавирус қурбонига айланганлар сони бир миллиондан ошди

Дунёда бир кунда 1917 киши коронавирусдан вафот этди ва шу билан ўлимларнинг умумий сони 1.000.202 тага етди.

Буни "Worldometer" порталининг маълумотлари тасдиқламоқда.

Унга кўра, вирус тарқалиши бўйича ҳамон Қўшма Штатлар дунёда биринчи ўринда (7.294.032 та хасталикка чалинганлар, 209.236 та вафот этганлар, ундан кейин Ҳиндистон (6.041.638 та хасталикка чалинганлар, 94.971 та вафот этганлар), учинчи ўринда эса Бразилия (4.718.115 та хасталикка чалинганлар, 141.441 та вафот этганлар).

Пандемия бошланганидан буён дунёда жами 33 миллион ҳолат қайд этилган, 24,5 миллион бемор соғайган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!