Дунё бўйлаб дориларни ноқонуний сотган 120 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

Дунё бўйлаб дориларни ноқонуний сотган 120 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

Бутун дунё бўйлаб ўтказилган махсус операция давомида сохта дори-дармонларни сотиш билан шуғулланган 120 дан ортиқ одам қўлга олинди, деб хабар бермоқда ТАСС Россия Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси бошлиғи, полиция генерал-майори Александр Прокопчукга асосланиб.

“Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 14 миллион доллардан зиёд тиббиёт воситаларини, шу жумладан, вирусга қарши дорилар ва ҳимоя ниқобларини мусодара қилди”, деди Прокопчук.

Интернетда ноқонуний дори-дармонлар савдосига қарши курашишга қаратилган амалиёт шу йилнинг март ойида 90 мамлакатда ўтказилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!