Дунё АҚШ туфайли янги глобал инқирозга дуч келиши мумкин

Дунё АҚШ туфайли янги глобал инқирозга дуч келиши мумкин

АҚШнинг Техас штатидаги совуқ туфайли дунёга янги глобал нефть инқирози таҳдид қилмоқда. 

"Bloomberg" бу ҳақда таҳлилчилар ва трейдерларга мурожаат қилиб ёзди. 

Маълум қилинишича, ноқулай об-ҳаво туфайли нефть қазиб олиш кунига 4 миллион баррелга, яъни 40 фоизга камайган.

«Дунё Техасдаги ёмон об-ҳаво туфайли бозор қанча нефть йўқотганини кам баҳоламоқда», - деган «Trafigura Group»нинг нефть савдоси бўйича директори Бен Лакок.

Дастлаб трейдерлар ишлаб чиқариш икки-уч кунга камайишини кутишганди, аммо сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, пасайиш ҳафта охиригача давом этади. Тўлиқ тиклаш эса бир неча ҳафта давом этиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!