Дуглас Макгрегор Шолц ва унинг ҳукумати шу йил охиригача истеъфога чиқишига ишонмоқда

Дуглас Макгрегор Шолц ва унинг ҳукумати шу йил охиригача истеъфога чиқишига ишонмоқда

АҚШ полковниги Дуглас Макгрегор Германия канслери Олаф Шолц ва унинг ҳукумати шу йил охиригача истеъфога чиқишига ишонмоқда.

Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирининг собиқ катта маслаҳатчиси Judging Freedom нашрига берган интервюсида айтди.

Унинг сўзларига кўра, истеъфога Россияга қарши санкциялар фонида немислар турмуш даражасининг кескин пасайиши сабаб бўлади. Унинг тахминига кўра, Германиянинг янги ҳукумати Россия Федерацияси билан муносабатларни тартибга солиш йўлидан боради.

"Бу ҳукумат нима қилишини билмайман, лекин менимча, улар шундай дейишади: "Биз Россия билан келишувга эришишимиз керак, бизга Россия билан тинчлик керак", деди у.

Дуглас Макгрегор, агар Германия ва немислар АҚШга таянса, “Вашингтон уларга узоқ вақт азоб чекишига осонлик билан йўл қўйиши мумкин”, деб қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!