Дубайда дунёдаги энг чуқур ва саргузаштларга бой бассейн очилди (видео)

Дубайда дунёдаги энг чуқур ва саргузаштларга бой бассейн очилди (видео)

БAAда очилган Deep Dive Dubai номли бассейн дунёдаги энг чуқур деб тан олинди ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Унинг чуқурлиги 60 метр. Уни тўлдириш учун камида 14 миллион литр сув керак, деб ёзади The National News.

Ташқарида оддий меҳмонлар учун 80 ўриндиқ ва бир нечта кузатув майдончалари мавжуд. Бассейн қаърида узун ва ғаройиб йўлак юўдиб, унга тушган шўнғувчилари ўзларини қадимий "Ғарқ бўлган шаҳар"да кўришади.

Бассейнда квартиралар ва ҳашаматли кабриолет, ўйин автоматлари ва ҳатто билярд столи мавжуд. Барча реквизитлар диққат билан ўйланган ва ўзига эътиборни жалб қилади. Бундан ташқари, икки ўринда қуруқликдан иборат хоналар ва 56 камера мавжуд. Бутун макон товуш ва ёритиш учун масъул бўлган турли хил тизимлар билан бойтилган.

Янги бассейн шўнғиш машқлари учун ҳам, сайёҳларнинг дам олишлари учун ҳам ишлайди. Deep Dive Dubai-да ишлатилган технологиялар қаторига НAСA томонидан ишлаб чиқилган технологиялар ҳам киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!