ДТМ томонидан 2 йил олдин миллий сертификат тизимини жорий этиш ишлари бошланган. Йилнинг охирида шу тизимни қайта йўлга қўямиз — ДТМ раҳбари

ДТМ томонидан 2 йил олдин миллий сертификат тизимини жорий этиш ишлари бошланган. Йилнинг охирида шу тизимни қайта йўлга қўямиз —  ДТМ раҳбари

Мактаб битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ва олийгоҳга кириш имтиҳонини бирлаштириб юбориш 2023 йилдан йўлга қўйилиши мумкинлиги ҳақида блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналида ўтказилган «Овозли чат»да билан ДТМ директори Мажид Каримов маълум қилди.

— ДТМ томонидан 2 йил олдин миллий сертификат тизимини жорий этиш ишлари бошланган. Бошида бу тизим сал шошилиб яратилгани учун, ҳозирда камчиликларини бартараф этиш жараёни кетяпти. Худо хоҳласа, йилнинг охирида шу тизимни қайта йўлга қўямиз. Худди CEFR га ўхшаб, бунда ҳам амалий, назарий, ностандарт кўринишлари бўлади. Бу бўйича ишлар қилиняпти, буни тизимли равишда олиб борамиз.

Шу билан бирга, айни вақт жуда катта меъёрий ҳужжат тайёрланмоқда, муҳокамадан ҳам ўтди, яъни унификация масаласини жорий этиш бўйича. Бу яқин ўртада, масалан, 2023/24 ўқув йилидан ҳам бўлиши мумкин, — деди ДТМ раҳбари

Давлат тест маркази 28 июлдан бошлаб ёпиқ режимда фаолият олиб бораётганлиги ҳамда ортиқча ваҳимага сабаб бўлаётган ва ёлғон хабарларга асос бўлаёган Х-вариантлар ҳақида абитуриентларнинг ҳар бири учун алоҳида имзо варақлари берилиши ҳамда бу варақлар компьютерда шакллантирилгани учун кимга қандай савол тушиши ҳам номаълумлигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!