“Dori-Darmon” АК плаквенил ҳақидаги мақолага раддия берди

“Dori-Darmon” АК плаквенил ҳақидаги мақолага раддия берди

“Dori-Darmon” АК ахборот хизмати “Kun.uz” сайтининг  “Бир дорига шунча қўриқчи ёки “Плаквенил” баҳслари қачон тугайди?” номли мақоласи хақида:

Бугун журналистлар, айрим тиббиёт соҳаси вакиллари фикри билан бир томонда ва Коронавирусга қарши курашаётган штаб аъзолари – соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари иккинчи томонда бўлиб қолди, назаримизда.

Биз журналистлар имкон доирасида коронавирусни олдини олиш борасида юртимизда олиб борилаётган ишларни ҳаққоний ва тезкорлик билан халққа етказишга ҳаракат қиламиз. Дастлаб, беморлар соғайиб, уйига чиққанда шифокорларни олқишладик, уларга атаб роликлар, шеърлар, мақолалар ёздик. Бугун эса, уларни нотўғри дори қўллаётганда айблашга ошиқмоқдамиз.

Бу вирусга қарши курашда дунё мутахассислари энди тажриба тўплаётгани ва фикрлар хилма-хиллиги табиий бўлишини ҳам унутмаслик керак.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!