Донбассда 8 мингга яқин украиналик асирга тушди – ЛХР элчиси

Донбассда 8 мингга яқин украиналик асирга тушди  – ЛХР элчиси

"Асирлар бисёр. Албатта, энг кўпи Донецк халқ республикаси ҳудудида, бироқ бизда ҳам улар етарлича. Ҳозир умумий рақам 8 минг атрофида. Бу жуда кўп, ва ҳар куни уларнинг сони юзлаб ортмоқда”, - деди Луганск Халқ Республикасининг Россиядаги элчиси Родион Мирошник "Соловьев Live" эфирида.

Элчининг фикрича, бундан буён ҳам Донбассда асирга олинган ва ҳалок бўлган украиналик ҳарбийлар сони ортиб боради, чунки Украина қўмондонлиги бу ерга мунтазам армия бўлинмалари ўрнига яқинда ҳудудларда яшовчи тинч аҳоли орасидан саралаб олинган фуқароларни жўнатмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!