Дональд Трамп миллатчиликда айбланмоқда

Дональд Трамп миллатчиликда айбланмоқда

Президент Конгресс аъзоларидан 4 кишининг аслида келиб чиқиши ҳукумати парокандаликка учраган давлатларга бориб тақалишини айтиб, твиттердаги расмий саҳифасида “ортингизга қайтинг”, деб пост қолдирган, дея "human.uz" хабар берди.

Хабарда келтирилишича, Конгресс аъзолари ҳисобланган бу 4 кишидан 3 таси Александрия Окасио-Кортес, Рашида Тлаиб, Аянна Прессли АҚШда туғилган ва шу ерда вояга етган. Трамп назарда тутган тўртинчи шахс Ильхан Омар эса болалигида АҚШга кўчиб келган. Ҳатто Окасио-Кортес хоним Трамп туғилган Куинс касалхонасидан 12 мил узоқликдаги Нью-Йоркнинг Бронкс даҳасида дунёга келган.

Жаноб Трамп ушбу тўрт Конгресс аъзосини асоссиз тарзда уни танқид қилаётганликда айблади. У Твиттердаги расмий саҳифасида шундай пост қолдирган: “Келиб чиқиши ҳукуматлари тўлиғича пароканда бўлган, энг қолоқ давлатларга (агар амалда ҳукумат бўлса) бориб тақаладиган демократ Конгрес аъзоларининг Ер юзидаги энг буюк ва қудратли миллат бўлган бизга яъни Америка миллатига ҳукуматимизни қандай бошқаришни ўргатишлари жуда кулгули. Нега улар ўзлари келиб чиққан ҳозирда жар ёқасига келиб қолган ва жиноят одатий ҳолга айланган жойларга қайтиб ўша жойларни ўзгартирмайдилар? Шундай экан, қайтиб бориб бизга бу қандай қилинишини ўша давлатларда кўрсатинг”

Дональд Трамп ўзи назарда тутаётган Конгрес аъзоларининг исмини очиқчасига айтмаган.

Аммо унинг Нэнси Пелосига ишора қилишидан назарда тутилган Конгрес аъзолари Окасио-Кортес, Рашида Тлаиб, Аянна Прессли ва Ильхан Омарлигини билиш қийин эмас.

Бунга жавобан Рашида Тлаиб Президентнинг миллатчиликда айблаб миллатлар хилма-хиллиги Американинг кучи ва миллатлар бирлиги қудратининг асоси эканлигини таъкидлади. 

Окасио-Кортес ҳам Трампга жавобан шундай изоҳ қолдирган: “Бизни сайлаган Американи қабул қила олмаслигига қўшимча равишда бизнинг сендан қўрқмаслигимизни ҳам қабул қила олмайсан”.

Ильхан Омар эса “Дональд Трамп – биз билганлар ичида энг ёмон, ғаразгўй ва қолоқ Президент” деб атади.

Президентликка давогар сенатор Элизабет Уоррен Трампнинг бу “қабиҳ изоҳини” “миллатчилик” деб айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!