Дональд Трамп: Журналист ўлдирилган бўлса, Саудия Арабистони қаттиқ жазоланади

Дональд Трамп: Журналист ўлдирилган бўлса, Саудия Арабистони қаттиқ жазоланади

АҚШ Президенти Дональд Трамп​нинг айтишича, агар саудияликлар журналист Жамол Хошуқжини Туркиядаги консулликда ўлдиргани аниқланса, Саудия Арабистонини «қаттиқ жазо» кутмоқда.

«Биз бунинг тагига етамиз ва жазо қаттиқ бўлади», - деди президент «SBS» телеканалига берган интервьюсида.

Қироллик билан бизнес алоқалари ҳақида мақтанишни хуш кўрувчи Трамп Саудия Арабистонига қурол сотишни тўхтатиш жазо чораларидан бири бўлмаслигини таъкидлади. Чунки иш ўринларига зарар етказишни хоҳламайман, деди у.

Матбуотда тарқалган маълумотга кўра, Хошуқжи ўзининг ўлдирилганини қўлидаги «Apple» соатига ёзиб олган бўлиши мумкин.

У уйланиши учун керак бўладиган ҳужжатни олиш мақсадида консулликка кирганда соатнинг овоз ёзиш функциясини ёқиб қўйган, дейилади хабарларда. Соат эса «iCloud» файлларни сақлаш хизматига ва ташқарида қайлиғининг қўлида қолган телефонига уланган бўлган. Қайлиғи журналистнинг чиқишини узоқ кутган, аммо у қайтиб чиқмаган.

Туркия матбуотининг ёзишича, соат нафақат Хошуқжининг сўроқ қилиниши ва қийноққа тутилишини, балки ўлдирилишини ҳам ёзиб олган.

АҚШда доимий яшаш ҳуқуқига эга журналист «Вашингтон Пост» нашри учун Саудия Арабистонини танқид қилувчи мақолалар ёзиб келган.

Саудия Арабистони Хошуқжининг консулликни тарк этганини ва унинг ғойиб бўлишига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтмоқда.

Журналист Саудия консуллиги ичида ўлдирилгани ҳақидаги гаплар «ёлғон ва асоссиз даъволар», деди мамлакат Ички ишлар вазири шаҳзода Абдул Азиз бин Сауд.

Туркиянинг «Sabah​» газетаси тарқатган маълумотга кўра, 15 кишилик гуруҳнинг аниқланган бир аъзоси Салоҳ Муҳаммад ал-Тубайқий бўлиб, у Саудия Ички ишлар вазирлигида Суд тиббий-экспертиза бўлими раҳбари бўлиб ишлайди.

Manba: sof.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!