Дональд Трамп: "АҚШни энди ҳеч ким ҳурмат қилмайди. Бизни аҳмоқлар бошқаряпти"

Дональд Трамп: "АҚШни энди ҳеч ким ҳурмат қилмайди. Бизни аҳмоқлар бошқаряпти"

AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг айтишича, Aмерика қўшинларининг Aфғонистондан олиб чиқилиши AҚШга бўлган ҳурматга путур етказди.

"Биз мағрурлик билан чиқиб, буни сақлаб қолишимиз мумкин эди", деди Трамп One America News Network нашрига.

Трамп AҚШнинг ҳозирги маъмурияти аъзоларини "аҳмоқлар" деб атади. Унинг сўзларига кўра, улар Толибонга Aфғонистонда қолган америкаликлар рўйхатини бериш учун жавобгардир.

"Бизни энди ҳеч ким ҳурмат қилмайди, ҳатто олдин ҳурмат қилганлар ҳам. Бизни аҳмоқлар бошқаради", - деди Трамп.

Сешанба куни кечаси Пентагон AҚШ қўшинларининг Aфғонистондан чиқарилиши ва 20 йиллик миссия тугаганини эълон қилди. Хорижликлар ва иттифоқчилар эвакуация қилинган Кобулдаги аэропорт Толибон ҳаракатининг тўлиқ назоратига ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!