Дональд Трамп АҚШ бош прокурори истеъфосини эълон қилди

Дональд Трамп АҚШ бош прокурори истеъфосини эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат бош прокурори ва бир вақтнинг ўзида адлия вазири ҳисобланувчи Жефф Сешнснинг истефога чиқарилганини ўз Твиттер акканутида эълон қилди.

Дональд Трамп Мэтью Уитакерни Жефф Сешнс ўрнига бош прокурор вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

«Биз бош прокурор Жефф Сешнснинг адлия вазирлигидаги аппарати бошлиғи Мэтью Уитакернинг янги бош прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланганини эълон қилишдан хурсандмиз», — деб ёзди Трамп ўз Твиттерида.

Иккинчи твитида у Сешнсга хизматлари учун ташаккур эълон қилиб, бу лавозимнинг доимий эгаси кейинроқ эълон қилинишини билдириб ўтди.

Бунгача АҚШ президенти Дональд Трамп Сешнсни унинг адлия вазирлигидаги бошқарувидан қониқмаётганлигини билдириб бир неча бор, жумладан омма олдида ҳам танқид қилиб келаётган эди.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!