Долларнинг расмий курси арзонлашди

Долларнинг расмий курси арзонлашди

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 23 апрелидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади. Бир неча ҳафта ўсиши кузатилган доллар расмий курси ушбу ҳафтада пасайди.

Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси -14,01 сўмга арзонлаб, бир доллар нархи 8441,36 сўм бўлди.

Евро ҳам -61,42 сўмга тушди ва 9493,15 сўм этиб белгиланди. Россия рубли бироз кўтарилди (-0,25 сўм) ва 131.78 сўм бўлди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!