Доллар курси йил охирида қанчагача кўтарилади?

Доллар курси йил охирида қанчагача кўтарилади?

Марказий банкнинг “2019 йил III чоракдаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари” ҳисоботига кўра, аҳоли Ўзбекистонда доллар нархи жорий йил охирига бориб 9837-9895 сўмгача бўлишини кутмоқда.

«Сўров иштирокчиларининг валюта курси бўйича кутилмалари келгуси даврларда миллий валютанинг тебранувчанлик даражасига нисбатан ноаниқлик таъсири остида шаклланди», - дейилади ҳисоботда.

Шундай қилиб, аҳолининг 2019 йил якунига айирбошлаш курси бўйича кутилмалари сентябрда ўртача 1 АҚШ долл. 9 837 сўмга, тадбиркорлар кутилмалари эса ўртача 1 АҚШ долл. 9 895 сўмга тенг бўлди.

МБ сўровида бутун республика бўйлаб 900 нафар жисмоний шахс ҳамда 375 нафар юридик шахс иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!