Доллар курси сентябрь охирида қанча бўлади?

Доллар курси сентябрь охирида қанча бўлади?

Марказий банк томонидан ўтказилган сўровда иштирок этганларнинг аксарияти сентябрь ойининг охирига қадар Ўзбекистонда доллар курси 7600-7800 сўм даражасида бўлишига ишонмоқда. Бу Марказий банкнинг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва корхоналарининг инфляцион кутилмалари» ҳисоботида айтилади.

Январь-июнь ойларида ўтказилган сўровда 750та жисмоний ва 300та юридик шахс қатнашди.

Сўров натижаларига кўра, «7600-7800 сўм» вариантини энг кўп жисмоний шахслар (30 фоиз) ва юридик шахслар (40 фоиз) танлаган. Бироз камроқ респондентлар «7800 - 8000 сўм» вариантини танлади - мос равишда уларнинг сони 29% ва 38% бўлди.

Доллар курси 8000 сўмдан ортиқ бўлишини жисмоний шахсларнинг 15% ва юридик шахсларнинг 10%и тахмин қилмоқда.

Тўртинчи чоракнинг охирига келиб (декабрь ойи охири), доллар курси бўйича кутилмалар бир-бирига ўхшаш бўлди - жисмоний шахсларнинг 29 фоизи ва юридик шахсларнинг 32 фоизи йил охирида доллар 7,6 минг сўмдан паст бўлишига ишонмоқда. Бу энг юқори кўрсаткичдир.

Сўралганларнинг бироз камроғи «7600 - 7800 сўм» вариантини танлади - мос равишда 23% ва 31%.

Сентябр ойидагидек бўлгани каби, йил охирига бориб, доллар 8000 сўмдан юқори кўрсаткичга эга бўлишига унчалик ишонишмаяпти - жисмоний шахсларнинг атиги 19 фоизи ва юридик шахсларнинг 13 фоизи шундай танловни амалга оширган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!