Доғистонлик жарроҳлар рекорд ўрнатишди

Доғистонлик жарроҳлар рекорд ўрнатишди

Россиянинг Доғистон Республикаси, Хасавюрт шаҳри марказий шифохонасининг жарроҳлари бир кунда ўтказилган операциялар сони бўйича Россия рекордини ўрнатишди. Бу ҳақда РИА «Дагестан» хабар берди. 

Юрак – қон томирлари жарроҳлари Хачатур Кургинян ва Собир Айдаев 8 соат ичида варикоз касаллигига чалинган 53 нафар беморда жарроҳлик амалиётини ўтказишган. Уларнинг барчаси муваффақиятли чиққан. 

Беморлар орасида Доғистон Республикаси аҳолиси билан бирга, қўшни Чеченистон ва Ингушетия Республикасидан келганлар ҳам бўлган.

Жарроҳларнинг натижаси Россия рекордлар китоби бош муҳаррири Станислав Котенко томонидан қайд қилинди. У жарроҳлик хонасида куни билан жараённи кузатиб борди. Якунда жарроҳларга рекорд қайд қилингани ҳақида сертификат топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!