Dogecoin энг яхши криптовалюталар рўйхатини тарк этди

Dogecoin энг яхши криптовалюталар рўйхатини тарк этди

Бир йил олдин, Dogecoin миллиардер Илон Маск томонидан фаол қўллаб-қувватланаётгани фонида энг истиқболли криптовалюталаридан бири деб аталган эди. Бу ҳақда "iXBT.com" манбаси хабар бермоқда.

Dogecoin энг яхши криптовалюталар рўйхатини тарк этди

Йил бошида Финдер платформаси томонидан ўтказилган сўровларга кўра, 2022 йилнинг охирига келиб, Dogecoin 0,16 долларга кўтарилади ва 2030 йилда крипто валюта 0,64 долларга кўтарилиши башорат қилинган ҳам эди. Бироқ, баҳорда вазият кескин ўзгарди.

5 август ҳолатига кўра, Dogecoin курси 0,07 долларга тушди. Токеннинг капиталлашуви 96 миллион долларга тушди ва бу уни кучли ўнлик қаторидан пастга тушириб қўйди.

Худди шу Finder платформасининг янги сўровига кўра, крипто валютанинг истиқболлари жуда порлоқ эмас. Респондентларнинг фикрига кўра, йил охиригача 0,07 доллар курси жуда яхши деб ҳисобланади. 2025 йилга келиб, Dogecoin 0,19 долларгача ўсиши мумкин.

Ўтган йилнинг март ойида Dogecoin 0,737 долларга тушган ва ўз қийматининг деярли 80 фоизини йўқотган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!