Дмитрий Медведевнинг твиттердаги аккаунти бузилиб, унда тушунарсиз ёзувлар қолдирилди

Дмитрий Медведевнинг твиттердаги аккаунти бузилиб, унда тушунарсиз ёзувлар қолдирилди

12 июнь кундузи Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг Twitter’даги аккаунти бузилгани қайд қилинди. Таъкидланишича, айни вақтда аккаунт устидан назорат тикланган.

Гап Медведевнинг инглиз тилидаги @MedvedevRussiaE аккаунти ҳақида бормоқда. Айни вақтда у ерда Россия куни билан табрик турибди. Бироқ маълум фурсат унда Ироқнинг Москвадаги элчиси Ҳайдар Ходийнинг хабарларига лотин тилидаги сўзлар ва ҳарфлардан иборат маъносиз жавоблар турган.  

Жумладан, хабарлар остида “Hop cc very very very hubby cheers cheers her very vav chi hi” ва “Vk mho cucumber uovunpniophvoui” ёзувлари жойлаштирилган.

Россия бош вазирининг аккаунтидаги ғалати ибораларни бошқа фойдаланувчилар пайқаб, Медведев устидан ҳазил қила бошлашган.

2014 йил августида ҳам Медведевнинг Twitter-аккаунти бузилиб, унда унинг истеъфоси ҳақидаги хабар ва ҳукуматдаги ҳамкасби номига танқид турган. Кейинроқ Россия ҳукумати матбуот хизмати аккаунт бузилганини маълум қилган.

Медведевнинг рус тилидаги твиттер аккаунтида 4,84 млн обуначи, инглиз тилидагисида 1,04 млн обуначи бор. Таъкидланишича, одатда Медведевнинг инглиз тилидаги аккаунтида рус тилидаги аккаунтидаги хабарлар таржимаси бериб борилади, бироқ баъзида хабарлар фарқланиб туради. 

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!