Дмитрий Кулеба Россия билан музокараларга ҳали эрта деб ҳисоблайди

Дмитрий Кулеба Россия билан музокараларга ҳали эрта деб ҳисоблайди

"Бизга дуранг эмас, ғалаба керак. Агар Россияга ҳозир танаффус учун имкон берилса, Путин Европанинг марказида музлатилган можаро — ҳар дақиқада портлашга тайёр бўлган улкан бомба яратади", — дейди Украина Ташқи ишлар вазири Венадаги Умумевропа иттифоқи конгресси йиғилиш иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида.

"Европанинг бундай мақсадни кўзлаши стратегик хато бўлади. Мен Украина ҳамкорларини огоҳлантираман: бизга муроса таклифини берманг. Чунки бу сизнинг ўз хавфсизлигингиз гаровга қўйилган муроса бўлади", — дея қўшимча қилди Кулеба.

Унинг сўзларига кўра, дунёнинг ҳеч бир давлати Украинадек тинчликка интилмаяпти, бундай урушлар яхшиликнинг ёвузлик устидан ғалабаси билан якунланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский, Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак ва мудофаа вазири ўринбосари Владимир Гаврилов Россия билан ҳозирча музокара олиб боришнинг имкони йўқлигини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!