Дизайнер Нариман Григорянни ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Дизайнер Нариман Григорянни ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дизайнер Нариман Григорян қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура расман хабар берди.

Тергов давомида жиноятни содир этган шахс аниқланиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди. 

Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!