Диққат! Юртимизда 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкноталар муомаладан чиқарилади

Диққат! Юртимизда 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкноталар муомаладан чиқарилади

Ҳозирги кунда муомалада бўлган эски намунадаги 50 ва 100 сўмликтангаларнинг, 50 ва 100 сўмлик банкноталарнинг амал қилиш муддати 2019 йилнинг 1 июлигача деб белгиланди.

Бироз юқори қийматга эга бўлган банкноталар, 200 сўм ва 500 сўмлик банкноталарнинг амал қилиш муддати эса 2020 йилнинг 1 июлигача деб белгиланди.

Мазкур хабардан сўнг ушбу қийматдаги пуллар қадрсизланадими, деган савол пайдо бўлади. Мухлисларни хотиржам қилиш мақсадида шуни айтишимиз мумкинки, энди йўл ҳақи яхлит икки минг сўмга айланмайди ёки бошқа тўловлар яхлит оширилмайди. Мазкур кичиқ қийматдаги қоғоз пулларнинг вазифасини яқинда зарб этилган янги тангалар бажаради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!