Диққат! Хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар билан шартнома тузманг

Диққат! Хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар билан шартнома тузманг

Хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида мамлакатимизда 2018 йилдан хусусий бандлик агентликлари фаолиятига рухсат берилган.

“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан жорий йилнинг 14 ноябридан хусусий бандлик агентликлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилди.

✅ Эндиликда Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахслардан хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ олиш тақиқланди. Бу хизматлар учун ҳақ хорижий иш берувчи томонидан тўлаб берилади.

✅ Шунингдек, ҳар бир хизмат кўрсатиш шартномасини хусусий бандлик агентликлари “labor-migration” ахборот тизимда реал вақт режимида рўйхатдан ўтказилиши талаб этилади.

✅ Бундан ташқари, фуқароларни ишга жойлаштириш соҳасида кўрсатиладиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ошмаслиги белгилаб қўйилди.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносбатлари вазирлигининг хусусий бандлик агентликлари реестридан 104 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 75 тасига хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган.

❗️ Бугунги кунга келиб, 55 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилиниб, лицензияси мавжудлари 20 тани ташкил этмоқда.

Қонуннинг кучга кириши муносабати билан бугунги кунда лицензияси мавжуд хусусий бандлик агентликлари ҳам лицензиясини бекор қилиш бўйича мурожаат қилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Шу муносабат билан, хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар ёки шахсларга ишонмасликка, турли кўринишдаги шартномаларни тузмаликка чақирамиз.

Агар хусусий бандлик агентликлари билан низоли вазиятларга дуч келсангиз, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишингиз мумкин.

☎️ 71 202-33-55 ва 71 200-00-61 ёки 1282


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!