Диққат! Ўзбекистонлик модельерлар Сеулдаги Asia Model Festival халқаро модалар фестивалида қатнашади

Диққат! Ўзбекистонлик модельерлар Сеулдаги Asia Model Festival халқаро модалар фестивалида қатнашади

Ўзбекистонлик ёш модельерлар Жаҳонгир Абдумаликов ва Моҳинур Юсупова Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказиладиган Asia Model Festival фестивалида иштирок этади. Бу ҳақда Turon24 хабар бермоқда.

Асос солинганига 14 йил бўлган бу фестиваль ҳар йили 5000 дан ортиқ томошабинни жалб этган катта шоу тарзида ўтказиб келинмоқда. Унда таниқли модель, поп санъати юлдузлари, актёрлар, мода ва гўзаллик индустриясининг етакчи арбоблари меҳмон сифатида қатнашади.

Turon24 мухбири ўзбекистонлик моделларнинг бу танловдаги иштироки ҳақида октябрь ойида Тошкентда ўтказилган Face of Central Asia Uzbekistan танлови ташкилотчиси, Parade Allez model and event agency моделлик агентлиги раҳбари Дарья Масальская билан суҳбатлашди.

«Кореядадаги танлов финалида иштирок этиш жуда катта масъулият талаб этади. Осиё давлатлари ўртасида маданий тажриба алмашиш мақсадида ўтказиладиган бу фестивалда дунёнинг энг таниқли дизайнерлари ҳам қатнашиб, ўз брендлари тақдимотини ҳам ўтказади. Шунинг учун ҳар йили Марказий Осиё давлатлари моделлари ўртасида махсус Face of Central Asia танлови ташкил этилади ва бу ярим финал ҳисобланади. Ўтган ой агентлигимиз биринчи марта бу танловнинг саралаш босқичини Тошкентда ўтказди. Илгари мазкур жараён очиқ кастинг асосида бўларди.

Ташкил этилган саралаш танловимизда 18 нафар йигит-қиз қатнашди. Олинган натижаларга кўра бизнинг давлатимиздан айнан кимлар Кореяда ўтказиладиган Face of Asia 2019 танловида қатнашиши аниқланди.

Гўзаллик ва фейшн-индустрия вакилларидан Милана Зингерман, «Талисман» ва «Fashion терапия» аёллар клуби асосчиси Мадинабону Исмоилова, «Апитекс» компанияси директори Александр Верешагин, кинопродюсер, модель ва актриса Ситора Исломова ҳайъат аъзоси бўлган саралаш танловига Korea Model Association вакили Кан Хара раҳбарлик қилди. Ўтказилган барча саралаш босқичларидан кейин Ўзбекистондан Face of Central Asia Uzbekistan 2019 да иштирок этувчилар аниқланди.

Натижаларга кўра Георгий Величугин, Наимжон Ёқубов, Зилола Рўзиева, Моҳинур Юсупова, Жаҳонгир Абдумаликов ва Айнура Аманбаева ғолиб деб топилди. Улар орасидан Жаҳонгир Абдумаликов ва Моҳинур Юсупова Сеулдаги Asia Model Festival халқаро модалар фестивалида қатнашиш имконини қўлга киритди», – деди Дарья Масальская.

Айтиш жоиз, Asia Model Festival нафақат ташқи гўзаллик, балки ўз мамлакати ва унинг маданиятини бутун дунёга муносиб тарзда тақдим этиш имкони ҳамдир. Мазкур танловнинг финал босқичи Жанубий Корея ва 127 мамлакатда тўғридан-тўғри намойиш этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!