Диққат! Ўзбекистонда ҳам ўзи билан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб юрмаганлик учун жарималар бекор қилиниши мумкин

Диққат! Ўзбекистонда ҳам ўзи билан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб юрмаганлик учун жарималар бекор қилиниши мумкин

Куни кеча Қозоғистонда ҳайдовчилар ўзи билан ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техпаспорт олиб юрмаганлик учун белгиланган жарималар бекор қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди.

AstanaTv'нинг хабар беришича, бу ҳақдаги қонун лойиҳаси мамлакат президенти Қосим Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, мамлакат парламенти томонидан маъқулланган.

«Ушбу қонун кучга киргандан кейин ҳайдовчилар шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан юриши мумкин, уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бор ёки йўқлиги, машинанинг техник кўрикдан ўтган ёки ўтмаганлигини йўл патрул инспектори ўзининг планшети орқали онлайн текшириб олиши мумкин бўлади. Натижада баъзи сабабларга кўра гувоҳномасини уйда унутиб қолдирган ҳайдовчилар йўқ жойдан жарима тўлашдан қутулади», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Қозоғистонда 2020 йилнинг ўзида ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки машинанинг бошқа ҳужжатлари олдида эмаслиги учунгина 150 мингдан ортиқ фуқаролар жарима тўлашга мажбур бўлган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Ўзбекистонда ҳам шундай тартибни жорий этиш вақти келгани ҳамда бунга имкониятлар етарлича эканлигини айтди.

«Бу тартибга ўтишни тез кунларда амалга оширишга киришамиз. Ишқилиб ҳар хил баҳоналар билан қаршиликлар бўлмасин-да», — деб ёзади депутат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!