Диққат! Тошкентда машина ўғирлаб қочган йигит қидирилмоқда (ФОТО)

Диққат! Тошкентда машина ўғирлаб қочган йигит қидирилмоқда (ФОТО)

Диққат! Тошкентда машина ўғирлаб қочган йигит қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

"Муқаддам хабар берганимиздек, 7 январь куни оқ рангли “Нексия-2” русумли автомобиль олиб қочилган эди. Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари мазкур автомобильни шикастсиз ва соз ҳолатда топишди. Бироқ автомобильни олиб қочишда гумон қилинувчи шахс яширинди. Мазкур автомбольни олиб қочган шахс автомобиль турган жойдаги кузатув камераларида мухрланган ва унинг шахси аниқланди.  

Ҳурматли фуқаролар! Автомобильни олиб қочишда гумонланувчи 1968 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шаҳрида рўйхатда турувчи Холияров Шерзод Эркиновични қидирувида кўмак беришингизни сўраймиз.

Эгнидаги кийими: қизил рангли куртка, тўқ кулранг шим, қора туфли.

Қидирувда ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотларни +998-98-812-30-00 ёки 102 рақами орқали беришингизни сўраймиз", дейилади хабарда.

Диққат! Тошкентда машина ўғирлаб қочган йигит қидирилмоқда (ФОТО)


    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

    Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

    Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!