Диққат! Коронавируснинг яна бир ёмон таъсири аниқланди

Диққат! Коронавируснинг яна бир ёмон таъсири аниқланди

Манчестер университети олимлари коронавирус билан оғриган беморларда эшитиш муаммоларини аниқлашди, деб хабар беради Lenta.ru.

Таъкидланишича, мутахассислар томонидан 121 та коронавирусга чалинган беморлар кузатилган ва уларнинг 16 нафарида эшитиш қобилиятининг бузилиши қайд этилган.

Улар касалхонадан чиқарилгандан икки ой ўтгачгина шундай муаммога дуч келишган.

Мутахассисаларнинг сўзларига қараганда, бу эшитиш нейропати билан боғлиқ жараён бўлиши ва унда эшитиш асаблари бўйлаб сигналларнинг мияга узатилиш ҳолати бузилган бўлиши мумкин.

Бироқ, олимлар коронавирус билан касалланган беморларнинг эшитиш тизимига стресс ва инфекцияга қарши ишлатиладиган дориларнинг ҳам таъсир қилган бўлиши мумкинлигини инкор этишмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!