Диққат! Фарғонада бировнинг пластигидаги пулларни ўғирлаган фирибгар қидирилмоқда

Диққат! Фарғонада бировнинг пластигидаги пулларни ўғирлаган фирибгар қидирилмоқда

Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи 1978 йилда туғилган М. М. жорий йилнинг 5 август куни телеграм каналида пайдо бўлган хабардан саросимага тушиб қолди. Гап шундаки “XTI” номли бот канал орқали келган хабарда у 150 минг сўм пул ютиб олганлиги, бу суммани пластик картасига тушириб бериши айтилганди. Йўқ жойдан шунча пул ютиб олганига ишониб-ишонмай турган бир пайтда яна ўша бот каналдан пулни унинг пластик карточкасига тушириб бериши учун карта махфий кодини сўралган хабар келади. Фуқаро эса сўраб-суриштирмай унга пластик картаси махфий кодини бериб юборади.

Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Тез орада унинг ҳисобига ваъда қилинган 150 минг сўм тушиши ўрнига, картасидан 529 минг 200 сўм пул ечиб олинади. Фуқаро М. М. шундагина фирибгар тузоғига тушганини англаб етади.

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни жабрланувчи Риштон тумани ИИБга ҳолат юзасидан мурожаат қилди. Айни пайтда жиноят иши қўзғатилиб, ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!