Диққат! Эртага "Қамчиқ"да қор ёғиши мумкин

Диққат! Эртага "Қамчиқ"да қор ёғиши мумкин

 ФВВ ахборот хизмати ҳайдовчиларни 22 январь куни Қамчиқ довонида қор ёғиши хавфидан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, Тошкент—Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, кўрувчанлик 50 метргача ёмонлашиши, шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши мумкин.

Шу боис вазирлик мазкур йўналиш бўйича ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!