Диплом йўқолган ёки эскирган бўлса дубликати қандай олинади?

Диплом йўқолган ёки эскирган бўлса дубликати қандай олинади?

Маълумотини тасдиқловчи ҳужжати (диплом, сертификат) йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда жисмоний шахслар ҳужжатнинг дубликатини бериш учун давлат хизматлари марказларига бориб ёки ЯИДХП my.gov.uz орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Бунда жараён қуйидагича кечади:

Ариза берувчи ДХМга келиб мурожаат этганда ходим ариза берувчи номидан сўровномани электрон тўлдиради.

Сўровнома ЯИДХП орқали тўлдирилганда, электрон рақамли имзо талаб этилмайди.

Давлат хизмати учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғимни тўламаслик хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш куни муддат берилади.

Сўровнома тушгандан бошлаб 10 иш кунида ҳужжат дубликати расмийлаштирилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабар берилади.

Ариза берувчи таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли органдан олиб кетади.

Талабгорнинг хоҳишига кўра, ҳужжат дубликати ваколатли орган томонидан почта хизмати орқали юборилиши мумкин.

Бунда почта учун тўловларни ариза берувчи тўлайди.

Дубликат асл нусха билан бир хил юридик кучга эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!