Диний таълим муассасаларида қайси фанлардан имтиҳон олиниши эълон қилинди

Диний таълим муассасаларида қайси фанлардан имтиҳон олиниши эълон қилинди

Диний идора матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовлари топширадилар.

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси бўйича:

- Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;

- Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 63 балл;

- Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

Ҳадис илми мактаби бўйича:

- Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) 93 балл;

- Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 63 балл;

- Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

Ўрта махсус диний таълим муассасалари бўйича:

- Хорижий тил (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;

- Тарих (тест синови) 30 Х 2,1 – 63 балл;

- Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

Қабул имтиҳонлари фанлари бўйича маслаҳатларни ташкил этиш ва имтиҳонларни ўтказиш санаси тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

2022-2023 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича https://t.me/qabulmuslimuz телеграм бот орқали қўшимча маълумотлар олишингиз мумкин, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!