Дилором Тошмуҳаммедова «Оила» маркази директори лавозимидан озод қилинди

Дилором Тошмуҳаммедова «Оила» маркази директори лавозимидан озод қилинди

ЎзА хабарига кўра, 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори қабул қилинди.

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сонли фармонига мувофиқ ташкил этилганди.

Марказ оила соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, оила, репродуктив саломатлик ва демографик ривожланиш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, улар асосида оила институтини мустаҳкамлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш ҳамда самарали методик ва амалий ёрдам, маслаҳатлар бериш, оилалар билан ишлайдиган мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус курсларни ташкил этиш, оила ва никоҳ соҳасида халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-тадқиқот муассасалар билан ҳамкорлик ўрнатиш асосий вазифалари саналади.

2018 йилнинг сентябрь ойида Дилором Тошмуҳаммедова ушбу марказ директорига айланганди.

Эслатиб ўтамиз, Дилором Тошмуҳамедова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери бўлган. Маълумоти бўйича шифокор. 1984 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини ва 2003 йилда Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!