«Деярли ҳеч нарса емасам ҳам, озмаяпман». Эндокринолог муаммо нимада эканлигига изоҳ берди

«Деярли ҳеч нарса емасам ҳам, озмаяпман». Эндокринолог муаммо нимада эканлигига изоҳ берди

Танишлар орасида кам овқат истеъмол қилса-да, ортиқча вазндан қутула олмаётган инсонлар ҳақида эшитиш мумкин. Сабаби эндокрин тизими мувозанати бузилган бўлса, гормонлар билан боғлиқ муаммо туфайли вазият шундай тус олиши мумкин. Эндокринолог ва ёшартириш дастури муаллифи Елена Сюракшина айнан ушбу масала бўйича маълумот беради.

Ортиқча вазндаги беморлар тез-тез эндокринолог ҳузурига келиб, гормонлар билан боғлиқ муаммоларда даво топишга умид боғлайди. Сабаби гормонлар мувозанати учун буюрилган таблеткалар туфайли барчаси ўз изига тушади.

«Мен ортиқча нарса истеъмол қилмайман. Гормонлар бўйича текширувдан ўтишим керак». Бу эндокринолог ҳузурида кўриладиган энг кенг тарқалган масала. Аксарият ҳолларда эса беморланинг кўнглига қараш керак. Ҳақиқатан ҳам вазн ортишига ҳисса қўшадиган эндокрин касалликлар мавжуд. Аммо ортиқча вазн эндокрин тизимидаги бузилишлар туфайли эмас, балки турмуш тарзи, ортиқча калория миқдори, нотўғри овқатланиш, жисмоний ҳаракатнинг камлиги сабабли пайдо бўлади. Аслида эса бу яхши, даволанишга ҳожат йўқ дегани. Бунинг учун фақатгина овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни тўғри йўлга қўйиш керак.

Қандай эндокрин касалликлар вазн ортишига сабаб бўлиши мумкин?

  • гипотиреоз – қалқонсимон без гормонларининг етишмаслиги;
  • поликистик тухумдон синдроми;
  • гиперандрогения – аёлларда эркак гормонининг ошиши;
  • гипигонадизм – эркак ва аёлларда жинсий гормонлар даражасининг пасайиши;
  • инсулинома – инсулин ишлаб чиқарадиган ўсма;
  • баъзи гормонларнинг ножўя таъсирга олиб келадиган генетик касалликлар;
  • лептин етишмовчилиги – болаликдан оғир семириш билан ажралиб турадиган камёб патология.

Агар тўғри овқатланишга риоя қилинса, жисмоний фаоллик ҳам етарли бўлса, аммо тана вазни ортишда давом этса, бу вазият эндокринолог билан боғланишга арзийди. Эҳтимол, қуйидаги аломатлар кузатилса, эдокрин тизими ишида бузилишлар мавжуд бўлиши мумкин.

  1. Эмоционалликнинг кучайиши. Одатдагидан кўра кўпроқ ғазабланиш, арзимаган нарса учун ҳам йиғлаш.
  2. Тери қуриши. Аввал аралаш ёки нормал бўлган тери эндиликда қуруқ бўлса ҳамда намлантирувчи воситалар ҳам вазиятни ўзгартира олмаса.
  3. Уйқунинг бузилиши. Узоқ вақт ухлай олмаслик, тунлари тез-тез уйғониш, эрталаб эса уйғонишда қийинчиликлар пайдо бўлиши.
  4. Либидонинг пасайиши. Аёл киши организмидаги либидога кўплаб омиллар таъсир қилади – стресс, овқатланиш, атрофдаги муносабатлар. Агар сурункали стресс бошдан кечирилмаса, парҳез тутмаслик керак. Шунингдек, либидога таъсир қилувчи дори-дармонлар қабул қилмасдан, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
  5. Тирноқлар синиши. Доимгидек парваришдан кейин ҳам тирноқлар мўрт ва синувчан бўлиб қолади.
  6. Соч тўкилиши. Одатда катталарнинг сочлари доимо янгиланади. Шунинг учун сочларни маълум миқдорда тўкилсиҳи табиий ҳисобланади. агар уларнинг миқдори кўпяса, эндокрин тизим иши ҳақида ўйлаб кўриш керак.

Ушбу аломатлар килограмм ортиши билан бирга кузатилганда, эндокрин патологиялардан бирини кўрсатиши мумкин. Бу эса шифокор кўригига бориш учун муҳим сабаб ҳисобланади. Одатда эндокринолог дастлабки кўригдаёқ «эндокрин» семиришни озуқавийдан ажрата олади ва керак бўлса, даволаш ишларини бошлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!