Депутат ёрдамчиси институти жорий этилди

Депутат ёрдамчиси институти жорий этилди

Бу президент томонидан 14 октябрда имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда назарда тутилган.

Ўзбекистоннинг 18 ёшга тўлган фуқароси депутатнинг ёрдамчиси бўлиши мумкин. Уни ишга қабул қилиш депутатнинг тақдимномасига кўра депутатнинг ваколатлари даврига тузиладиган муддатли меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.

Депутат ёрдамчиси депутатнинг вакили сифатида сайлов округида доимий фаолият юритади ва судланмаган бўлиши лозим. Унга ҳақ тўлаш сиёсий партия маблағи ҳисобидан амалга оширилади.

Ёрдамчи сайловчиларни қуйи палатадаги депутати фаолиятидан, ўз навбатида депутатни сайлов округида юз бераётган воқеалар, фуқаролар мурожаати, маҳаллий ижро ҳокимияти қарорларидан хабардор қилиб туради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!