Депутат хотинини отиб қўйди

Депутат хотинини отиб қўйди

РФ Челябинск области Локомотив шаҳар кенгаши депутати хотинини ўлдирганликда гумон қилиниб қамоққа олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Тергов қўмитаси минтақавий бошқармаси хабарига кўра, қотиллик 21 август кунига ўтар кечаси рўй берган.

Ҳам  маҳаллий шифохона бош шифокори бўлган депутат маиший жанжал туфайли ов милтиғидан турмуш ўртоғига қарата бир неча бор ўқ узган. Оқибатда аёл ҳаётдан кўз юмган.

Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!