Депутат уйини видео тасвирга олаётган дронни отиб қўйишига оз қолди

Депутат уйини видео тасвирга олаётган дронни отиб қўйишига оз қолди

Қирғизистон парламентининг депутати Рыскелди Момбеков ўз уйини тасвирга олган учувчисиз самолётни уриб туширмоқчи бўлди, дея хабар берди “Tengrinews.kz” “VB.KG”га таяниб.

Депутат ҳодиса ҳақида таҳририят кенгашига ўзи айтиб берган. Депутатнинг сўзлага кўра, милтиқни олиб келишга кетаётганида дрон ва унинг эгалари номаълум йўналишда яширинган.

“Мен винтовкани олиб, дронни уриб туширишга улгурмадим. Агар улгурганимда уни видеога олиб, буни уйимга ким ва нима мақсадда бу дронни юборганини билиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига топширган бўлардим. Менга доим туҳмат қилишади ва ботқоққа ботирмоқчи бўлишади. Унинг кимлиги эса жуда яхши биламан. Яқиндагини Интернет саҳифасига менинг 30 сотихлик ерим борлиги ҳақидаги видео лавҳа жойлаган эди. Ўша тасвирларда қайсидир футбол майдони кўрсатилганди. Ахир, бу кулгили-ку! Ўшанда ким менинг 30 сотихлик ерим борлигини исботласа, унга 20 сотихини беришни ваъда қилмаган”, дейди депутат.

Рыскелди Момбеков унинг мулкини ким видео тасвирга олиши мумкинлигини билади. Депутат миллион долларлик мол-мулки борлигини тасдиқловчи шахсга катта миқдордаги пулни беришга тайёр.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!