Депутат: прописка адолатли режим, деб айта олмайман

Депутат: прописка адолатли режим, деб айта олмайман

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Телеграм каналида шу кунларда муҳокама марказида бўлиб турган прописка мавзусига ўз муносабатини билдирди.

"Кун" нашрининг ёзишича, «Очиғи шу прописка масаласидаги фикрларни ўқиб туриб сўз ва фикр эркинлиги бугунги кунимизнинг энг муҳим ютуғи эканлигини англаяпман. Нима бўлганда ҳам яхшими ёмонми фикр борлиги муҳим. Масалан, айримлардан фарқли равишда мен прописка тизимини инсонда туғилишдан олдин жойни танлаб дунёга келиш имконияти бўлмагани учун реал турмушимиздаги адолатли режим, деб айта олмайман. Бу менинг шахсий фикрим, ёқадими йўқми буниси менга қизиқмас. Бу менинг фикрим!», - дейди Р.Кушербаев.

Бундан аввал Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бошқа бир депутати Акмал Умурзоқов ҳам шу мавзуда фикр билдириб, пропискани инсон ҳуқуқларининг бузилиши сифатида қараш мутлақо хатолигини, агар пропискани бекор қилса, Тошкентда жиноятчилик кўпайиб кетиши мумкинлигини таъкидлаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!